Россиянинг «Миллиметрон» лойиҳаси учун тайёрланган орбитал телескопи парвози 2030 йилдан кейинга кўчирилиши мумкин. Бу ҳақда Россия фанлар академияси вице-президенти Юрий Балегага таяниб, «РИА Новости» хабар берди.
Айни пайтда лойиҳа 2025 йилгача бўлган Федерал космик дастурда мавжуд эмас, унинг парвози ана шу муддатдан кейинга режалаштирилмоқда.
Ўн метрли космик телескопга эга «Миллиметрон» обсерваторияси Коинотнинг турли объектларини тадқиқ этишга мўлжалланган.
Унинг ёрдамида олимлар Коинотнинг умумий тузилиши, галактикалар таркиби ва ривожланиши, уларнинг ядроси, юлдузлар ва сайёрлар тизимлари, космик чанглар, шунингдек, космосдаги органик бирикмалар, ўта кучли магнит ва электр майдонга эга объектлар ҳақида маълумотлар олишни кўзламоқда.
Изоҳ (0)