Халқ таълими вазири лавозимига тайинланган Шерзод Шерматов Facebook’даги саҳифасида фуқароларга мурожаат қилиб, Ўзбекистонда таълим тизимини янада такомиллаштириш бўйича ҳамкорликка таклиф қилди.
«Президентимиз томонидан Халқ таълими тизимини тубдан ислоҳ қилиш, таълим сифатини ошириш, ўқитувчиларнинг жамиятдаги ҳурматини юқори даражага кўтариш, мактабларнинг ҳолатини яхшилаш ва жамоатчилик назоратини кучайтириш бўйича жуда катта вазифалар белгилаб берилди, — деб ёзди янги вазир. — Ушбу вазифаларни амалга ошириш учун мактаб таълими соҳасидаги мавжуд муаммоларнинг ечимлари бўйича ўз таклиф-мулоҳазаларингизни билдиришингизни сўраймиз».
Таклифларни юбориш учун махсус форма илова қилинган линк ҳавола қилинди. Таъкидланишича, таклифларни бемалол аноним равишда ҳам юборса бўлади.
Изоҳ (0)