Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида яшовчи 18-сонли мактабнинг 9-синф ўқувчиси Б.С. 20 июнь куни шу туманда яшовчи О.Д. исмли аёлнинг уйига очиқ қолган эшик орқали киради. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
У аёлнинг хонасидан пуллари, заргарлик буюмлари ва банк пластик карточкалари бўлган ҳамённи ўғирлаб кетади.
Ушбу ҳолат юзасидан Б.С.га нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)