Америкалик астронавтлар Ричард Арнольд ва Эндрю Фойстел Халқаро космик станциянинг ташқи томонига янги камералар ўрнатиш ва унга техник хизмат кўрсатиш учун очиқ космосга чиқди, NASA жараённи жонли эфирда намойиш этмоқда. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Очиқ космосга режа асосида чиқишнинг бошланиш вақти Тошкент вақти билан 17:06 да бўлган. Астронавтлар скафандрларни автоном қувватланиш режимига ўтказган ва станция шлюзини тарк этган.
Улар очиқ космосда 6,5 соат ишлаши керак. Камералар келажакда учириладиган кемаларнинг ХКСга бирлашишини кузатиш учун ўрнатилмоқда.
Изоҳ (0)