Ўзбекистонлик таниқли футбол шарҳловчиси Хайрулла Ҳамидов 12 йиллик танаффусдан сўнг Жаҳон Чемпионати ўйинларини шарҳлайди, деб ёзади «Tribuna.uz».
Мазкур келишув Ўзбекистон футбол федерацияси ташаббуси билан амалга оширилган.
UzReport-TV канали ва Ўзбекистон Футбол Ассоциациясига йўлланган жуда кўп мурожаатлар ва футбол мухлислари талаб ва истакларини инобатга олиб, UzReport TV телеканали Хайрулла Ҳамидов билан ҳамкорлик қилади.
Айни вақтда Sport-TV ходими бўлган Хайрулла Ҳамидов мундиал вақтида шартнома асосида, UzReport-TV ва Futbol-TV каналларида жонли трансляция қилинадиган бир нечта ўйинларни шарҳлаб боради.
Ҳамидовнинг дастлабки шарҳини бугун, 17:00 да бошланадиган Дания ва Австралия ўртасидаги 2-тур баҳсида эшитишингиз мумкин.
Изоҳ (0)