Бугун, 21 июнь санасида футбол бўйича Россияда ўтаётган Жаҳон Чемпионати 2-тур баҳслари давом эттирилади. Кун тақвимидан 3 та ўйин ўрин олган.
Жумладан, «C» гуруҳининг 4 та жамоаси бугуннинг ўзида иккинчи тур ўйинларини ўтказади.
Дастлабки ўйин ўтган турда Перу устидан ғалабага эришган Дания ҳамда Франсийга имкониятни бой берган Австралия терма жамоалари ўртасида кечади. Беллашув Тошкент вақти билан 17:00 да бошланиши белгиланган.
Иккинчи беллашув эса Франция ва Перу терма жамоалари ўртасида кечади. Ўйин 20:00 да бошланади. Ҳозирда мазкур икки жамоа ҳисобида 3 очкодан мавжуд.
Куннинг сўнгги ўйини «D» гуруҳининг икки жамоаси — Аргентина ҳамда Хорватия терма жамоалари ўртасидаги ўйин билан якунига етади. Ўйин 23:00 га белгиланган. Эътиборлиси, мазкур ўйинда ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматов бошчилигидаи ҳакамлар бригадаси ишлайди.
Жаҳон Чемпионати
«C» гуруҳи, 2-тур беллашувлари
21 июнь, пайшанба
Дания—Австралия 17:00
Франция—Перу 20:00
«D» гуруҳи, 2-тур беллашуви21 июнь, пайшанба
Изоҳ (0)