20 июнь санасида футбол бўйича Россияда ўтаётган Жаҳон Чемпионатининг 2-тур ўйинлари давом эттирилди.
Кун тақвимидан ўрин олган сўнгги ўйин Осиё қитъаси вакили Эрон ҳамда мундиал фаворитларидан бири Испания терма жамоалари ўртасида кечди.
Учрашув биринчи бўлими голсиз дуранг билан якунланди.
Иккинчи бўлимнинг 54-дақиқасида ўтган турда дублга эришган Диего Коста Андрес Иньестанинг узатмасини голга айлантирди. Мазкур гол ўйин сўнгига қадар ягоналигича қолди.
Шу тариқа Испания ҳам Португалия сингари кичик ҳисобда ғалаба қозониб, очколари сонини 4 тага етказиб олди.
Жаҳон Чемпионати
«B» гуруҳи, 2-тур беллашуви
20 июнь, чоршанба
Эрон—Испания 0:1
Гол: 0:1 — 54 Диего Коста.Эрон: Бейранванд, Пуралиганжи, Ҳуссайни, Ризоян, Хаджсафи (Муҳаммади, 69), Эззатуллоҳи, Иброҳими, Амири (Годдос, 86), Ансарифард (Жаҳонбахш, 74), Азмун, Тареми.
Испания: Де Хеа, Пике, Алба, Карвахаль, Рамос, Бускетс, Иньеста (Коке, 71), Иско, Васкес (Асенсио, 80), Силва, Диего Коста (Родриго, 89).
Огоҳлантиришлар: Амири (79), Эбрахими (90).
Изоҳ (0)