Бугун, 21 июнь куни футбол бўйича Жаҳон Чемпионати «D» гуруҳи 2-тури доирасида Аргентина—Хорватия баҳсини ўзбекистонлик Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб боради.
Қанотларда Эрматовга ўзбекистонлик Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидов ёрдам беради. Захира ҳаками таитилик Норберт Хауатадир.
Бугунги ўйин Равшан Эрматов учун мундиал тарихидаги 10-ўйин бўлади. Эрматов бунгача Жаҳон Чемпионатлари финал босқичида 9 та ўйинни бошқариб, рекорд ўрнатганди.
Шунингдек, ўзбекистонлик ҳакам учинчи марта Аргентина иштирокидаги ўйинни бошқаради. 2010 йилда Аргентинанинг Греция (2:0) ва Германияга (0:4) қарши ўйинларида Эрматов бош ҳакамликни бажарган. 2014 йилги мундиалда эса у Хорватия иштирокидаги бир ўйинни ҳам бошқарган. Ўшанда Мексикага 1:3 ҳисобида ютқазган хорватлар гуруҳ босқичида қолиб кетганди.
Изоҳ (0)