Бир ой ичида 5 та янги йўналиш бўйича автобуслар қатнови йўлга қўйилади: Душанбе—Денов, Дешанбе—Термиз, Панжикент—Самарқанд, Хўжанд—Қўқон, Истаравшан—Бекобод. Бу ҳақда Asian Express компанияси раҳбари Султон Камоловнинг берган маълумотига таяниб, «Kommersant.uz» хабар берди.
Айни вақтда Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида 1 та йўналиш (Хўжанд—Тошкент) бўйича автобус қатнови йўлга қўйилган.
Камоловнинг сўзларига қараганда, томонлар поездларнинг қатнаш графиги ва нарх тарифлари бўйича келишиб бўлган. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, Душанбедан Деновга йўлкира ҳақи — 25 сомоний, Душанбедан Термизга — 52 сомоний, Панжикентдан Самарқандга — 20 сомонийга тенг бўлади.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг баҳорида мамлакатлар ўртасидаги виза тартиби бекор қилинган.
Изоҳ (0)