Бугун, 20 июнь санасида эса Россияда ўтаётган футбол бўйича Жаҳон Чемпионати 2-тур доирасида 3 та учрашув бўлиб ўтиши белгиланганди. Уларнинг дастлабкиси «B» гуруҳининг 2 жамоаси — Португалия ҳамда Марокаш ўртасида бўлиб ўтди.
Учрашувнинг 4-дақиқасида Криштиану Роналду ўзининг мундиалдаги 4-голини киритди. Роналду бурчакдан ошириб берилган тўпни бош билан Марокаш дарвозасига жойлаб қўйди. Мазкур гол ўйин сўнгига қадар ўзгармай қолди.
Шу тариқда Португалия 2-турда ғалаба қозониб, очколари сонини 4 тага етказиб олди. Мазкур гуруҳнинг иккинчи ўйини бугун тунда, 23:00 да Эрон ҳамда Испания терма жамоалари ўртасида кечади.
Жаҳон Чемпионати
«B» гуруҳи, 2-тур беллашуви
20 июнь, чоршанба
Португалия—Марокаш 1:0
Гол: 1:0 — 4 Роналду.Португалия: Руй Патрисиу, Пепе, Геррейру, Соареш, Фонте, Моутиню, Вилям Карвалю, Гонсалу Гедеш, Бернарду Силва (Желсон Мартинш, 59), Жоау Мариу (Бруну Фернандеш, 70), Роналду.
Марокаш: Муҳаммади, да Кошта, Бенатия, Ҳакими, Дирар, Белҳанда (Карсела-Гонсалес, 75), Буссуфа, Зиеш, Эл-Ахмади, Амрабат, Бутаиб (ал-Кааби, 69).
Огоҳлантишлар: Бенатия (40), Силва (90+2).
Изоҳ (0)