ФИФА томонидан ўтказилган навбатдаги сўровномада Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду Марокашга қарши учрашувнинг энг яхши ўйинчиси сифатида эътироф этилди.
Роналду Марокаш билан ўйиннинг 4-дақиқасида бурчакдан ошириб берилган тўпни боши билан дарвозага йўллаб ҳисобни очди. Унинг бу голи эса ўйин сўнгига қадар ягоналигича қолди.
Шу тариқа Португалия ўз ҳисобига 3 очкони ёзиб қўйди. Криштиану эса ЖЧ—2018 даги голлари сонини 4 тага етказиб, яққол тўпурарга айланди.
Изоҳ (0)