Тошкент шаҳрининг Нукус кўчасида ноодатий пиёдалар йўлакчаси пайдо бўлди. Бу ҳақда «Халқ сўзи Online»га ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари сурат орқали маълум қилди, деб ёзади «Халқ сўзи».
Нукус кўчасининг Миробод бозори тугаган қисмидан Россия элчихонасига кетувчи пиёдалар йўлагига антиқа кўринишдаги махсус аркалар ўрнатиб чиқилган.
Маълумотларга кўра, бундай ноёб кўринишдаги пиёдалар йўлакчасини чет элда, жумладан АҚШда учратиш мумкин. Улар кечки пайти махсус чироқлар ёрдамида ёритилади. Ушбу сурат кундуз куни олингани боис, ҳозирча унинг қандай ёруғлик билан таъминлангани маълум эмас.
Изоҳ (0)