Макаолик сураткаш Пол Цуй National Geographic журнали томонидан ўтказилаётган Travel Photographer of the Year танловига ўзи томонидан шаҳар кўчаларининг бирида олинган суратни тақдим этди. «Тажовуз» номини олган суратда маҳаллий ҳудудда қурилаётган замонавий архитектура намунаси тасвирланган, деб хабар беради TJournal.
Сурат People’s Choice йўналиши бўйича тақдим этилган бўлиб, унга 28 июнга қадар овоз бериш мумкин. National Geographic сайтининг фойдаланувчилари ушбу суратни «Мустақиллик куни» ва «Ташриф» фильмларида Ерга бостириб келган ўзга сайёраликларнинг кадрларига қиёслади.
Изоҳ (0)