18 июнь санасида Россияда бўлиб ўтаётган Жаҳон Чемпионати доирасида 1-тур ўйинлари давом эттирилди.
Аввалроқ «G» гуруҳидан ўрин олган Бельгия ҳамда Панама терма жамоалари 1-тур беллашувини ўтказди. Учрашув Бельгиянинг йирик, 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Гуруҳнинг иккинчи ўйини эса Англия ҳамда Тунис терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтди. Англия учрашувнинг 11-дақиқасида Ҳарри Кейннинг голи сабаб ҳисобда олдинга чиқиб олди. Бироқ 35-дақиқага келиб Кайл Уокер тунислик футболчига нисбатан қўполлик ишлатди. Ўйин бош ҳаками Вилмар Ролдан эса Англия дарвозасига 11 метрлик жарима зарбасини белгилади. Фаржани Сасси эса Жордан Пикфордни доғда қолдириб, ҳисобни 1:1 кўринишига келтирди.
Иккинчи бўлимнинг сўнгги дақиқасида Ҳарри Кейн бош билан гол уриб, Англиянинг мундиални ғалаба билан бошлашини таъминлади.
Жаҳон Чемпионати
«G» гуруҳи, 1-тур беллашуви
18 июнь, душанба
Тунис—Англия 1:2
Голлар: 0:1 — 11 Ҳарри Кейн, 1:1 — 35, пенальти Фаржани Сасси, 1:2 — 90 Ҳарри Кейн.Тунис: Ассен (Бен-Мустафа, 15), Бронн, Бен-Юссеф, Меря, Маалул, Скири, Бен-Юссеф, Сасси, Бадри, Слити (Бен-Амор, 74), Ҳазри (Халифа, 85).
Англия: Пикфорд, Уокер, Стоунз, Магуайр, Хендерсон, Триппер, Янг, Лингард (Даер, 90), Алли (Лофтус-Чик, 80), Стерлинг (Рэшфорд, 68), Кейн.
Огоҳлантириш: Уокер (33).
Изоҳ (0)