ФИФА томонидан ўтказилган навбатдаги сўровномада Бельгия терма жамоаси ҳужумчиси Ромелу Лукаку Панамага қарши учрашувнинг энг яхши ўйинчиси сифатида эътироф этилди.
Бельгия—Панама учрашуви бельгияликларнинг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Лукаку эса ўйиннинг иккинчи бўлими 69 ҳамда 75-дақиқасида Панама дарвозасига 2 та гол киритиб, жамоасининг йирик ҳисобдаги ғалабасига ўз ҳиссасини қўшди.
Шу тариқа Бельгия мундиални ғалаба билан бошлаб, ўз ҳисобига 3 очкони ёзиб қўйди.
Бироздан сўнг «G» гуруҳининг икки жамоаси Тунис ҳамда Англия ўзаро беллашади.
Изоҳ (0)