ФИФА томонидан ўтказилган навбатдаги сўровномада Швеция терма жамоаси аъзоси Андреас Гранквист Жанубий Кореяга қарши учрашувнинг энг яхши ўйинчиси сифатида эътироф этилди.
Швеция—Жанубий Корея учрашуви шведларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Ўйиннинг иккинчи бўлими 65-дақиқасида учрашув бош ҳаками Жоэл Агуилар ВАР (ҳакамнинг видетакрорлар ёрдамчиси) тизими ёрдамида корейслар дарвозасига пенальти белгилади. 11 метрли жарима зарбасини эса Гранквист аниқ амалга ошириб, Ким Син Гю дарвозасини ишғол этди.
Шу тариқа Швеция ўз ҳисобига 3 очкони ёзиб қўйди.
Изоҳ (0)