Бугун, 18 июнь санасида Россияда бўлиб ўтаётган Жаҳон Чемпионати доирасида 1-тур ўйинлари давом эттирилмоқда. Жумладан, «G» гуруҳидан ўрин олган Эден Азар бошчилигидаги Бельгия термаси Панама термасига қарши майдонга тушди.
Учрашувнинг биринчи бўлим голсиз дуранг билан якунланди.
Иккинчи бўлимнинг 47-дақиқасида Дрис Мертенс ҳаводаги тўпни тўхтатмасдан Панама дарвозасига жойлаб қўйди ва ҳисобни очди. 69-дақиқага келиб АПЛда жавлон урган Кевин Де Брюйненинг ажойиб узтмасини «Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Ромелу Лукаку голга айлантириб, ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди. Яна ўша Лукакунинг ўзи 75-дақиқада 3:0 бўлишини таъминлади.
Шу тариқа Бельгия мундиални йирик ҳисобдаги ғалаба билан бошлади.
Бироздан сўнг «G» гуруҳининг яна икки жамоаси Тунис ҳамда Англия терма жамоалари биринчи тур доирасида беллашади.
Жаҳон Чемпионати
«G» гуруҳи, 1-тур беллашуви
18 июнь, душанба
Бельгия—Панама 3:0
Голлар: 1:0 — 47 Дрис Мертенс, 2:0 — 69 Ромелу Лукаку, 3:0 — 75 Ромелу Лукаку.Бельгия: Куртуа, Боята, Вертонген, Менье, Алдервейрелд, де Брюйне, Фeррeйра Карраско (Дембеле, 74), Вицел (Шадли, 90), Эден Азар, Мертенс ( Торган Азар, 83), Лукаку.
Панама: Пенедо, Торрес, Дэвис, Мурило, Эскобар, Годой, Гомес, Купер, Барсенас (Торрес, 63), Родригес (Диас, 63), Перес (Техада, 73).
Огоҳлантиришлар: Менье (14), Дэвис (18), Барсенас (45), Купер (49), Мурило (51), Годой (57), Вертонген (59), де Брюйне (88).
Изоҳ (0)