Бугун, 16 июнь санасида Россиядаги Жаҳон Чемпионатининг «D» гуруҳидан ўрин олган Аргентина ҳамда Исландия терма жамоалари 1-тур доирасида ўзаро тўқнаш келди.
Учрашувда ҳисоб 19-дақиқадаёқ Аргентина термаси томонидан очилди. Гол муаллифи Серхио Агуэро. Орадан 4 дақиқа ўтиб, Исландия термаси Альфред Финнбогасоннинг голи сабаб ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди.
Иккинчи бўлимнинг 63-дақиқасида Лео Месси пенальтидан гол ура олмади. Унинг зарбасини Исландия дарвозабониг қайтаришга эришди. Ўйин шу тариқа томонларнинг 1:1 ҳисобидаги дуранг натижаси билан якунланди.
Гуруҳнинг яна икки жамоаси — Хорватия ҳамда Нигерия бугун тунда кураш олиб боради.
Жаҳон Чемпионати
«D» гуруҳи, 1-тур беллашувлари
16 июнь, шанба
Аргентина—Исландия 1:1
Голлар: 1:0 — 19 Агуэро, 1:1—23 Финнбогасон.Амалга оширилмаган пенальти (63). Месси.
Аргентина: Кабальеро, Рохо, Отаменди, Тальяфико, Маскерано, Биглия (Банега, 54), Сальвио, Меса (Игуаин, 84), Ди Мария (Павон, 75), Месси, Агуэро.
Исландия: Халлдоурссон, Сигурдссон, Магнуссон, Севарссон, Арнасон, Хадлвредссон, Гуннарссон (Скуласон, 76), Сигурдссон, Гудмундссон (Гисласон, 63), Бьярнасон, Финнбогасон (Сигурдарсон, 89).
Изоҳ (0)