Tesla’нинг бир нечта ходими анонимлик шарти билан Business Insider порталига Илон Маск компаниясининг иши ҳақида гапириб берди, деб ёзмоқда «РИА Новости».
Савдо бўлимида ишлаган ва қисқартиришга тушган аёл раҳбарият томонидан берилган топшириқни бажариш учун дам олиш кунлари ва тунда ишлашига тўғри келганини айтган. Бунда компания бир неча марта ўз мажбуриятларини бажармаган, масалан, транспорт харажатларини тўламаган ва иш кийимини бермаган.
2015 йилдан буён Tesla автомобилларини етказиб бериш бўлимида ишлаган бошқа бир собиқ ходим бу вақт ичида унинг жамоасига юклама олти марта ортганини, бироқ ходимлар сони камайганини айтган. Унинг лавозими эса огоҳлантиришсиз қисқартирилган.
Ходимнинг сўзларига кўра, ходимлар етишмайди, бироқ компания ходимларнинг тўққиз фоизини қисқартирмоқда. Унинг сўзларига кўра, ишдан бўшатилишидан олдинги олти иш кунлик икки ҳафта давомида у 60 соатдан ишлаган.
Компанияда ҳали ҳам ишлаётган Tesla муҳандиси ўз раҳбарининг бўшатилганини у йиғилишга келмаганидагина билган. Унинг фикрига кўра, раҳбарият қолиши керак бўлган кишиларни бўшатган.
Аввалроқ Tesla раҳбари Илон Маск қайта ташкил қилиш муносабати билан компаниянинг тўрт мингдан ортиқ ходими ишдан бўшатилганини маълум қилган.
Изоҳ (0)