«Daily-Motor.ru» нашри таҳририяти Россия автобозоридаги автомобиль компаниялари прайс-листларини таҳлил қилиб, 2018 йилнинг июнь ойи ҳолатига кўра, Россиядаги энг арзон янги хорижий авторусумларни аниқлади.
Рейтингда, ўтган ойдаги каби, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган Ravon R2 ихчам хэтчбеки етакчилик қилмоқда. 85,1 от кучига тенг бензинли мотор ва «автоматли» модель Россияда 439 минг рубль (тахминан 7000 доллар)га таклиф қилинмоқда.
Иккинчи ўринда Ўзбекистоннинг яна бир автомобили — Ravon Nexia седани жойлашди. Унинг 1,5 литрли бензинли моторли версияси 449 минг рубль (7150 доллар)дан сотилмоқда.
Шунингдек, юқори бешликка Хитойнинг Brilliance H230 седани (459 минг рубль — 7300 доллар), Datsun on-DO седани (461 минг рубль — 7350 доллар) ва Хитойнинг FAW Oley седани (491 минг рубль — 7820 доллар) кирди.
Изоҳ (0)