Tesla автомобиль ишлаб чиқарувчи компанияси асосчиси Илон Маск 9 фоиз ходимини қисқартиришни режалаштирмоқда, деб хабар беради «Meduza».
Ушбу чора компания харажатларини қисқартириш ва уни фойдага киргизиш учун қилинмоқда.
Маск ходимлар сонининг қисқариши Model 3 ишлаб чиқариш бўйича кўрсаткичларга эришишга таъсир кўрсатмаслигини таъкидлаган.
Аввалроқ у июнь охирига қадар ҳафтасига беш мингта Model 3 ишлаб чиқаришни режалаштираётганини айтган эди.
Маълумот учун, ҳозирги кунда Tesla’да қарийб 46 минг киши ишлайди. Шу тариқа, компаниядаги қисқартириш туфайли тўрт мингдан ортиқ ходим ишдан бўшатилади.
Изоҳ (0)