Германиялик блогер wаlkoArt Shtutgart шаҳрида янги авлод Mercedes-Benz GLE кроссоверини ёпинчиқсиз тасвирга олишга муваффақ бўлди. Бу машинанинг расмий тақдимотига яқин қолганлигини билдиради, деб ёзмоқда «Мотор».
Видеоблогер кроссоверни фақат орқа томондан суратга ола олган. Янги машина аввалги авлоддаги каби орқа эшикдаги қия қалин устунни сақлаб қолгани видеода кўринади. Кўриниб турган асосий фарқ — торайтирилган орқа ёритгичлар ҳисобланади. Бу ҳозирги моделнинг рестайлинг қилинган кўринишини эслатади, бироқ машинада орқа эшиклардаги фарқ сезилиб турибди.
Mercedes-Benz GLE’нинг янги авлоди унинг асосий рақобатчиси бўлган тўртинчи авлод BMW X5 билан бир вақтда тақдим этилади. Mercedes-Benz GLE’нинг амалдаги авлоди 2015 йилдан буён ишлаб чиқарилмоқда, бироқ амалда эса у 2011 йилда ишлаб чиқарилган тўлиқ узатмали МЛ ’ нинг бироз янгиланган талқини ҳисобланади.
Изоҳ (0)