Ўзбекистон Россиянинг автомобиль ва автомотор илмий-тадқиқот институти билан автомобилларни қишки шароитда ҳамкорликда синовдан ўтказиш бўйича келишув имзолаш ниятида. Бу ҳақда «Podrobno.uz» хабар бермоқда.
«Ҳозирда биргаликда синовлар ўтказиш бўйича россиялик ҳамкасблар билан музокаралар олиб боряпмиз. Жумладан, бу Автомобиль ва автомотор илмий-тадқиқот институти тизимига кирувчи Дмитров полигони бўлиши мумкин. Биз ‘Ўзавтосаноат’ инновация марказини ташкил этдик ва айнан у институт билан келишувни ишлаб чиқмоқда. Гап нафақат йиғилган авто ва қисмларнинг қўшма синовлари, балки янги маҳсулотларни тестдан ўтказиш, апробациияси ҳақида кетмоқда», — деди «Ўзавтосаноат» бошқаруви раиси Умиджон Салимов.
Шунингдек, Россияда Ўзбекистонда яқин орада ишлаб чиқариш бошланадиган янги автомобиль шиналарини ҳам синовдан ўтказиш режалаштирилмоқда.
Изоҳ (0)