Қорақалпоғистон Республикаси тарихи ва маданияти давлат музейининг Мўйноқ туман филиалининг қурилиш ишлари якунланди. Қурилиш ишлари «Ўзнефтегаз» МЧЖ томонидан олиб борилиб унга 1 миллиард 200 миллион сўм маблағ сарфланди, деб хабар беради ЎзА.
Икки қавватли янги музей биносида Орол денгизининг кеча ва бугунги аҳволи акс эттирилган картиналар ва бошқа 250 дан ортиқ экспонатлар жойлаштирилган. Музей яқин кунлар ичида ишга тушади.
Изоҳ (0)