АҚШ президенти Дональд Трамп 17 июнь, якшанба куни КХДР билан телефон орқали суҳбатлашмоқчи эканлигини маълум қилди. Бу ҳақда у Fox News телеканали эфирида маълум қилди, деб ёзади «РИА Новости».
Эфир чоғида президентдан 17 июнь куни нишонланадиган Оталар кунини қандай нишонламоқчи эканлигини сўрашди.
«Ишлайман. Шимолий Кореяга қўнғироқ қиламан», — деди Трамп.
«Шимолий Кореядаги одамларим билан гаплашаман», — деди президент кейинроқ журналистлар билан суҳбатида. Трамп айнан ким билан суҳбатлашмоқчи эканлигига аниқлик киритмаган.
АҚШ етакчиси Ким Чен Ин билан унинг ўртасида «яхши кимё» юзага келганлигини маълум қилди. Унинг сўзларига қараганда, эндиликда у КХДР билан ғаройиб алоқаларга эга.
«Энди унга қўнғироқ қилишим ва ‘Муаммоларимиз бор’ дейишим мумкин. Унга тўғридан-тўғри рақамни бердим, у ҳам муаммосиз қўнғироқ қилиши мумкин, мен ҳам. Биз алоқадамиз ва бу яхши», — дея таъкидлади давлат раҳбари.
Изоҳ (0)