Ўзбекистоннинг халқаро захиралардаги олтин захираси 2018 йилнинг 1 июнь ҳолатига 14 118 миллион долларни ташкил этди, миллион соф трой унциясида — 10,8 ёки 335,8 тонна. Бу ҳақда Марказий банк маълумотлари гувоҳлик беради, деб ёзади «Spot».
Шу тариқа, май ойи билан таққослаганда олтин захираси 6,3 тоннага ошди (ўшанда 10,6 миллион соф трой унцияси ёки 329,6 тонна эди).
Аввалроқ Ўзбекистонда ўлчовли олтин ёмбилари ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилиши ва улар республика шаҳарларида сотилиши ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)