«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси 2017 йилда авиасаёҳатчилар фикрига кўра, егуликлари сифати бўйича МДҲ ҳудудидаги энг яхши авиакомпания бўлди, деб ёзади «SNG.fm». Facebook фойдаланувчиларидан бири 2018 йилда ушбу авиакомпания самолётида парвоз қилиб, йўловчиларга қандай озиқ-овқатлар берилишини кадрга муҳрлади.
Биринчи бўлиб яхна егулик (закуска) тортилди — ер ёнғоқ, сув, чой ёки қаҳва. Асосий таомнома эса видео муаллифини ҳайрон қолдирди: 13 хил номдаги таом ва соуслар берилди. Улар орасида сабзавотли салат, пишлоқ ва колбаса, нон, сомса, туршак ва бодом, мураббо ва асосий таом: гуруч ва котлет бор эди.
Муаллифнинг сўзларига кўра, парвоз 6 соатдан кўпроқ давом этса, икки марта шундай овқат тортилади. Якунда у самолётга оч ҳолда чиқишни маслаҳат берди.
https://www.facebook.com/sng.today/videos/663048350705680/?t=22
Изоҳ (0)