Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида яшовчи М.Т. ва унинг қўшниси Ж.Т.лар 25 февралдан 11 мартгача бўлган вақт оралиғида «Қўйлиқ» деҳқон бозорида гўшт сотиш билан шуғулланувчи Д.К.дан маҳсулот олиб келган. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Улар умумий қиймати 202098000 сўмлик 1 тонна 278,50 килограмм мол гўштини олиб, пулини шу кунгача бермай келаётганликлари маълум бўлди.
Кўрилган чоралар натижасида М.Т. ва Ж.Т. ушланди.
Изоҳ (0)