Россияга 2018 йилнинг биринчи чорагида келган ўзбекистонлик сайёҳлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 59 фоизга камайди. Бу ҳақда Россиянинг «ТурСтат» агентлигига таяниб, «Podrobno.uz» хабар бермоқда.
«Ўзбекистондан Россия туризм сафарлари сони 41 мингтани ташкил этди. Ўзбекистонликлар Россияга келган сайёҳлар сони бўйича 17-ўринни эгаллади», — дейилади агентлик хабарида.
Россияга энг кўп келган давлатлар орасида биринчи учликка Украина (1, 556 миллион), Қозоғистон (656 минг) ва Хитой (216 минг) кирди.
Изоҳ (0)