Америкалик астрономлар «Хаббл» телескопи ёрдамида марказида ҳаворанг газ толалари бўлган IC 4870 митти галактикасини суратга туширди. Бу ҳақда NASA матбуот хизматига таяниб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
IC 4870 галактикаси Товус юлдузлар туркумида жойлашган. Галактика ва Ер сайёраси ўртасидаги масофа 28 миллион ёруғлик йилига тенг.
Марказдаги фаол ядронинг кучи бутун галактикани ёритиш учун етарли. IC 4870 сейферт галактикалари (марказида фаол ядроси бўлган спиралсимон галактикалар) сирасига киради. Газ отилишларидан далолат берувчи эмиссион (нурланиш) чизиқларнинг бўлиши бу турдаги галактикаларга хос хусусиятдир. Газ отилишларининг тезлиги бир сонияда бир неча минг километрга тенг бўлиши мумкин. Бу ҳолат олимлар томонидан кузатилаётган спирал галактикаларнинг тахминан 1 фоизида учрайди.
Изоҳ (0)