Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Тошкент вилоятининг Пискент тумани ҳудудида Д.О. маст ҳолда, ҳеч қандай ҳужжатларсиз Matiz машинасини «Гулистон—Оҳангарон—Ангрен—Наманган—Ўш» йўлининг 80-километрида ҳайдаб кетаётиб йўлни ўнг томонига бурилганида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Фото: ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси

Фото: ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси

У шу йўналишда асосий йўлдан келаётган Д.Н.нинг ҳеч қандай ҳужжатларсиз, маст ҳолда бошқарувида бўлган Nexia автомашинасига йўл бермаслиги оқибатида тўқнашув рўй беради.

ЙТҲ оқибатида Nexia ҳайдовчиси Д.Н. ва йўловчиси ҳамда Matiz ҳайдовчиси Д.О. ва унинг маст ҳолда бўлган йўловчиси турли даражадаги тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилди.

Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар