• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12578.21
    • RUB160.31
    • EUR14633.49
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +43°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Бугун Лайлатул-қадр кечаси — дуолар ижобат бўладиган тун

    Бугун, 11 июндан 12 июнга ўтар кечаси Лайлатул-қадр туни кириб келади. Мусулмонлар идораси матбуот хизмати Қадр кечасининг хосияти ҳамда ушбу тунда бажарилиши буюрилган амаллар ҳақида маълумотларни тақдим қилди.

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилган саҳиҳ ҳадисда Пайғамбар (с.а.в): «Кимки Лайлатул-қадр кечасини бедор ўтказса, Аллоҳ таолога чин ихлос-у эътиқод ила ибодат қилиб чиқса, Раббимиз унинг барча гуноҳларини кечириб юборади», — деб марҳамат қилганлари айтилган.

    Айнан шу кечада Аллоҳ таоло бандаларининг дуоларини қайтармайди. Ҳар биримизнинг орзу-ҳавасларимиз, муаммоларимиз, истиқболдаги режаларимиз, орамизда шифо топиш истагида бўлган дардмандларимиз бор. Лайлатул-қадр — ана ўша эҳтиёжларимизни Парвардигоримиздан сўрайдиган кечадир.

    Бу–орзуларга етиш, режаларни амалга ошириш учун ноёб имконият. Уни қўлдан чиқариб қўйсак, кейин афсусланиб қоламиз. Ҳар тунда ибодатлар, зикрлар қилиб, Аллоҳ таолога гуноҳларимизни кечиришини сўраб ёлворайлик.

    Аллоҳ таоло Лайлатул -қадрнинг қандай улуғ кеча эканини Қуръони Каримнинг Қадр сурасида қуйидагича таърифлаган:

    1. Албатта, Биз у (Қуръон) ни Лайлатул-қадр да туширдик.

    2. Лайлатул-қадр қандоқ нарса эканини сенга нима билдирди?

    3. Лайлатул-қадр минг ойдин яхшироқдир.

    4. Унда фаришталар ва Руҳ Раббилари изни билан барча ишлар учун тушадир.

    5. У то тонг отгунча салом бўлиб турадир.

    Кунларимизнинг ҳар лаҳзасида Рамазоннинг биздан узоқлашиб бораётганини ҳис қилиб турамиз ва тез орада у ниҳоясига етади. Шундай экан, ибодатларга ва эзгу ишларга ғайратли бўлайлик. Ушбу ғанимат кунларни тилимиз ва қалбимиз ҳар доим зикрда бўлиб, ибодатларимизни вақтида адо этиб, тунлари Аллоҳнинг марҳаматини, фазлини сўраб дуолар қилайлик. Зотан, бу ойда қилинган ҳар бир амал учун савоблар бир неча бор кўпайтириб ёзилади.

    Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда мўминлар онаси Оиша розияллоҳу анҳо: «Рамазоннинг охирги ўн кунида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўрпа-тўшакларини хонанинг бир четига тахлаб қўярдилар-да, масжидга чиқиб тунни ибодатда ўтказар эдилар, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам боқий дунёга кўчганларидан сўнг у зотнинг завжалари шундай қилардилар», деганлар. Яна Оиша онамиз: «Пайғамбар алайҳиссалом рамазоннинг охирги тунларида ўзлари ҳам ухламас эдилар ҳамда яқинларини ҳам уйғотиб чиқиб биргаликда тунни ибодатда ўтказар эдилар», деганлар.

    Аллоҳнинг Расули ер юзида ўзидан олдин ўтган, ўзининг замонида яшаган ва кейин қиёматгача келадиган инсонларнинг энг саховатлиси эдилар. Айниқса, рамазон ойида шу хислати жўш уриб кетар ва ёрдамга муҳтож кимсаларнинг қошига энг учқур шамолдан ҳам тез етиб бориб кўмакчи бўлар эдилар.

    Пайғамбаримизнинг ушбу суннатларига амал қилиб биз ҳам саховатли бўлиб, кечаётган фазилатли кунларимизда моддий жиҳатдан қийналиб қолган юртдошларимиз бўлса, уларга ёрдамчи бўлсак;, кунларимизу тунларимизни зикруллоҳда ва ибодатда ўтказсак, шоядки, меҳрибон Парвардигоримиз гуноҳларимизни кечириб, Ўзининг севимли бандалари қаторига қўйса.

    Мусулмонлар идораси матбуот хизмати Лайлатул-қадр кечасининг қуйидаги аломатлари борлиги ҳақида эслатиб ўтади:

    • Лайлатул-қадр кечаси хотиржам тун бўлади;
    • одамни лоҳас қиладиган даражада дим бўлмайди;
    • этни жунжиктирадиган совуқ ҳам бўлмайди;
    • ой худди чароғон нур таратиб тургандек, ёруғ бўлади;
    • Қадр кечаси кирадиган тонгда қуёш ўткир нурлари билан чиқмайди;
    • эрта тонгдан майин шабада эсиб туради;
    • ора-сира бир-икки томчи ёмғир томчилаб қўяди.

    11.06.2018, 14:25   Изоҳ (0)   109028
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Май ойида Ўзбекистон чегарасини ноқонуний кесиб ўтишга уринган 48 киши қўлга олинди

    11.06.2018, 13:26

    Рамазон Ҳайити Ўзбекистонда қачон нишонланиши аниқ бўлди

    11.06.2018, 12:46

    Андижонда 800 доллар эвазига автосалондан Nexia 3 чиқариб беришни ваъда қилган бошқарма бошлиғи ушланди

    11.06.2018, 12:12

    Пешкуда Tacuma ағдарилиб кетди. 2 нафар йўловчи жароҳат олди

    11.06.2018, 11:49

    Давлат «Шарқ» нашриётидаги улушини 11 млн долларга сотувга қўйди

    11.06.2018, 10:49

    Қадр сурасидаги мўъжиза

    11.06.2018, 10:01
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Супербактериялар миллионлаб одамлар ўлимига сабаб бўлади” — экспертлар

    Дунё | 21 июл, 13:50

    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди

    Реклама | 21 июл, 13:39

    “Дарахт кесишга исён, пиво фестивалига сукунат” — Миллий тикланиш партияси раиси ўринбосари пиво фестивалига кескин муносабат билдирди 

    Ўзбекистон | 21 июл, 13:39

    Instagram: Турмушга чиқаётган Марям Тиллаева, набирали бўлган Раъно Зокирова, Юлдуз Турдиева оиласида жудолик

    Маданият | 21 июл, 13:38

    Покистон ва Россияда оғир аҳволда қолган икки ўзбекистонлик ватанга қайтарилди 

    Ўзбекистон | 21 июл, 13:20

    Жанубий Кореяда сув тошқинларидан ҳалок бўлганлар сони 26 нафарга етди (видео)

    Дунё | 21 июл, 13:10

    Ўзбекистон нега Осиёнинг энг қиммат терма жамоасига айланди?

    Спорт | 21 июл, 13:05

    Netflix 2025 йилнинг биринчи ярмида энг кўп томоша қилинган сериал ва фильмлар рўйхатини эълон қилди

    Кино | 21 июл, 13:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.