Тўлқинжон Дадабоев Гулистон шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда Сирдарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилишларича, 9 июнь куни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Сирдарё вилоятига ташриф буюрган. Ташриф давомида бош вазир раислигида халқ депутатлари Гулистон шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилган.
Сессияда ташкилий масала кўрилган. Вилоят ҳокими қарорига асосан Гулистон шаҳри ҳокими Шерзод Исматуллаев ўрнига Тўлқинжон Дадабоев Гулистон шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчиси этиб тайинланган.
Маълумот учун, Т.Дадабоев 1965 йил Наманган вилояти Учқўрғон туманида туғилган. Бугунги кунга қадар «Тошшаҳартрансхизмат» компаниясининг капитал қурилиш хизмати бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатган.
Изоҳ (0)