Владимир Путин ва Пётр Порошенко телефон орқали мулоқотда бўлди. Бу ҳақда Украина президенти матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».
Суҳбат Киев ташаббуси билан амалга оширилди. Россия ва Украина етакчилари икки давлатнинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакиллари маҳбуслар ҳолидан хабар олиши ҳақида келишиб олди.
Порошенко украиналик маҳбуслар тезда озод этилиши муҳимлигини таъкидлади ва уларнинг саломатлиги ёмонлашганидан хавотир билдирди.
Ўз навбатида, Владимир Путин Украинада ҳибсга олинган россиялик журналистлар зудлик билан озод этилишини талаб қилди.
Шунингдек, давлат раҳбарлари Украина жануби-шарқидаги вазиятни муҳокама қилди.
Изоҳ (0)