Тошкент шаҳри Олмазор тумани намунали туманлардан бирига айлантирилади, деб хабар бермоқда Мусулмонлар идораси матбуот хизмати.
Шу муносабат билан 7 июнь, пайшанба куни Мусулмонлар идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Жасур Акрамов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Олмазор туманига ташриф буюрди.
Муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари туман бош имом-хатиби Садриддин Абдурашидов, «Носирхон» жоме масжиди имом-хатиби Абдуҳаким қори Матқулов ҳамроҳлигида ташрифни «Тўлқин Акром ўғли» жоме масжидидан бошлади. Муфтий ҳазратлари Олмазор туманида масжидлар, зиёратгоҳлар ва табаррук масканларни обод этишга алоҳида эътибор қаратиш лозимлигини таъкидлади.
Кейинги ташриф тумандаги «Мирза Ғолиб» жоме масжидига бўлди. Масжидда муфтий ҳазратлари намозхонлар билан бирга пешин намозини адо этди.Аллоҳга шукрки, ушбу шарофатли ой бу йил диёримизда жуда ҳам файзли, қут-баракали бўлди. Икки мингдан ортиқ масжидларда таровеҳ намозлари, мингдан зиёд жомеларда Қуръон хатмлари адо этилди. Рамазон кечаларида мусулмонларимиз ушбу ойнинг зийнати бўлган таровеҳ намозларида иштирок этди».Мусулмонлар идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов
Изоҳ (0)