• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12965.34
    • RUB161.34
    • EUR14525.07
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +21°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Холида Шомаҳмудова: Уруш пайти ҳам оқ нон еганмиз

    Иккинчи жаҳон уруши пайти 14 нафар ота-онасиз қолган болаларни бағрига олган Шомаҳмудовлар оиласи ҳақида нафақат Ўзбекистонда, балки чет давлатларда ҳам кўпчилик билади. Шоаҳмад Шомаҳмудов ва Баҳри Акрамова бошпанасиз қолган кўплаб жабрдийдалар бошини силаб, инсонпарвар ўзбек халқининг тимсоли сифатида чексиз ҳурмат ва эҳтиромга сазовор бўлган. Улар шарафига Тошкент шаҳрида ўрнатилган ёдгорлик халқлар дўстлиги ва инсонпарварликнинг бетакрор намунасидир. Журналист Манзура Бекжонова Шомаҳмудовлар оиласининг катта қизи Холида ая (Олга Семёновна) билан суҳбат қурди. Эътиборингизга ушбу суҳбатни тўлиғича ҳавола этамиз.

    Фото: Facebook / @Manzura Бекжонова

    Фото: Facebook / @Manzura Бекжонова

    Ёзувчи Раҳмат Файзийнинг «Ҳазрати инсон» романи асосида «Ўзбекфильм» киностудияси томонидан яратилган «Сен етим эмассан» бадиий фильмини кўрган борки урушга — лаънат, тинчликка шукрона келтиради.

    Биз 9 май — Хотира ва қадрлаш куни арафасида Шоаҳмад ота ва Баҳри онанинг катта қизи Холида ая (Олга) Шомаҳмудовани зиёрат қилишга бордик. Онахон бизга ёшлиги, уруш хотиралари ҳақида қизиқарли воқеаларни гапириб берди.

    —Холида ая, қандай қилиб Тошкентга келиб қолганингизни эслай оласизми? Бу ерда сизни қандай кутиб олишган?

    —Уруш бошланганида бомбардимонда ота-онамдан ажралганимни, аскарлар билан окопда бир ҳафта яшаганимни, улар мени қаҳва ва нон билан сийлашганини эслайман. Ҳамма ёқда уруш, ёнғин, ваҳима... ўқ товушлари эшитилиб турарди. Кейин бир гуруҳ етим қолган болалар билан қўшиб кемага чиқариб юборишди. Сўнг поездга, машинага ўтқазиб, Тошкентдаги 41-болалар уйига олиб келишди.

    Болалар уйига келишимиз билан олдимизга бир тоғорада олма, бир тоғорада қулупнай қўйишди. Хоналар иссиқ, тагимизда чиройли гиламлар бор эди. Кейин биз билан келган болаларнинг ҳаммасини янги ота-оналари олиб кетди. Фақат бир каттароқ бола билан мен қолдик. Қачон бизни ҳам олиб кетишар экан, деб кутдик (ота-онамни соғиниб кўп йиғлар эдим. Жуда ёш бўлганман-да. Ҳозир саксондан ошган қари кампир бўлсам-да ота-онам эсимга тушса ёш боладай кўзимга ёш оламан).

    Кейин Баҳри онам келди. Қўлида яна бир ёш бола ҳам бор эди. У рўмолини олиб, менинг бошимга ўради ва қўлимдан ушлаб олиб кетди. Уйларига келганимизда қўлимга битта конфет ва кичкина пиёлада оқ чой (ширчой) берди. У ерда мендан олдин келган Самуғ, Неъмат, Рафиқ ва бошқа болалар ҳам бор эди. Баҳри онам: «Мана бу даданг, мен — ойинг, булар ака-укаларинг», деб ҳаммани менга таништирди. Ҳеч қулоғимдан кетмайди унинг меҳр билан айтган сўзлари.Баҳри онам етимлик уқубатларини ўз бошидан кечирган. Уч ёшида отаси, ўн етти ёшида онасидан айрилган. Ўзининг ҳам фарзандлари бўлмаган. Шунинг учун ҳам бизга ўз боласидек меҳр кўрсатиб тарбия берарди. Қўлимга супурги бериб секин-секин уй супуришни, ҳовлига, сигирга қарашни ўргатди. Оиламиз катта, кўп болали... сўнг онамнинг ёнида юриб, укаларимга қараша бошладим.

    Отам ҳам бизга меҳрибон, жуда меҳнаткаш инсон эди. Ундан темирчиликни, деҳқончиликни, онамдан рўзғор тутишни, тикиш-бичишни ўргандик. Бир-биримизга жуда ғамхўр эдик. Кўчада биронтамиз болалар билан уришиб қолсак, ҳаммамиз бориб ёнини олардик. Шу боис ҳеч ким бизга бир оғиз ортиқча гап гапиролмасди.

    Фото: Facebook / @Manzura Бекжонова

    Фото: Facebook / @Manzura Бекжонова

    —Шунча бола бир оилада қийналмаганмисизлар? Ейишга овқат, кийим-кечак етарли бўлганми?

    —Ҳамма нарса етарли бўлган. Давлат, маҳалла, қўни-қўшнилар ёрдам қилишарди. Ҳатто Москвадан Анна Афанасевна деган журналист аёл келиб биз ҳақимизда «Правда Востока» газетасига мақола ёзган. Шундан кейин бизга битта сигир ва ер ажратиб беришди. Еримизга аввал беда экдик, кейин буғдой, жўҳори...

    Аста-аста улғайиб, ақлимиз кириб борди. Дадам билан ўрилган буғдойни ғарам қилишни, аравага ортишни ўргандик. Барча болалар қўлимизга тўқмоқ олиб буғдой янчганимиз, кейин дадам халтага солиб берганлари, сўнг Кўкчадаги тегирмончи унни текин тортиб бергани ҳам эсимда. Онам бир ёпишда 80-100 талаб нон ёпарди. Катта қозонда ҳар куни икки марта овқат қиларди. Уруш пайти бўлса ҳам ҳечам оч қолмаганмиз.

    Отам темирчи эди. Отларга, эшакларга сувлиқ ясарди. Биз унга дам босишга ёрдам берардик. Уйимизда танча бор эди. Ҳовлимизда эса битта каравот... Мен каравотда, ака-сингилларим кўрпачада қатор бўлиб ётардик. Осмондаги юлдузларни томоша қилиб, юлдуз санаб ухлаб қолардик.

    —Сизга нима учун Холида деб исм қўйишган?

    —Юзимда, пешанамда ҳолим бўлгани учун уйда ҳам маҳаллада ҳам, мактабда ҳам мени Холида деб чақиришарди. Шу-шу Холида бўлиб қолдим. Бу исм ўзимга ҳам ёққан.

    —Тутинган ака-сингилларингиз, уларнинг фарзандлари билан кўришиб турасизми?

    —Оиламизда ўзбек, татар, рус, белорус, молдаван, яҳудий, қозоқ болалар ҳам бўлган. Аммо биз миллат айирмасдик. Бир-биримизни яхши кўрардик. Ҳозир ҳам қариндошларимиз билан борди-келди қилиб турамиз. Айримлари раҳматли бўлиб кетган. Ҳалима Тошкентда яшайди. Йўлдош (Фёдор) оиласи билан Россияда яшайди. Урушдан кейин унинг бувиси, холаси топилган.

    —Қандай қизиқ воқеларни эслайсиз? Ўша пайтлар меҳр-оқибат қанақа бўлган?

    — У пайтларда меҳр-оқибат бошқача эди. Аммо ёмон одамлар ҳам бўлган. Ундайлар ҳамма вақт ҳам топилади.

    Урушдан кейинги воқеалардан уйимизга ўғри тушгани эсимда. Ўша пайтлар Самад деган ўғри бор эди. Бир куни у мендан «уйларингда арқон борми?» деб сўради. Мен ундан шубҳаландим. Ўйлаганимдай у бизнинг сигиримизни ўғирлаб кетмоқчи бўлган экан. Шунга арқон сўраган. Шу куни кечаси ҳовлига чиқсам Самад ака томда пойлаб ўтирган экан. Мен «дада, томда ўғри ўтирибди», деб бақирдим. Ўғри эса томдан сакраб, қочиб кетди (у пайтда томлар паст бўларди). Сўнг маккажўҳори экилган далага кириб, кўздан ғойиб бўлди.

    У бошқа куни уйимизга ўғриликка тушиб, қопдаги буғдойни, тариқни, жўҳорини ҳатто болаларнинг кийимигача олиб кетди. Шундан кейин отам милицияга айтдилар. Кейин Самад ўғрини қўлга олишди. Биз сигиримизни ўғирлашмаганига ҳам хурсанд эдик. У бизнинг боқувчимиз эди-да. Ҳар куни сут ичиб катта бўлганмиз. Шунинг учун ҳам илигимиз тўқ бўлган.

    Фото: Facebook / @Manzura Бекжонова

    Фото: Facebook / @Manzura Бекжонова

    —Ўзингиз, фарзандларингиз, орзу-ю армонларингиз ҳақида ҳам гапириб беринг...

    —Ўзим турмушга чиқиб биргина қиз фарзанд кўрдим. Аммо турмуш ўртоғим билан бирга узоқ яшамадим. Кейин қизимни ёлғиз катта қилдим, турмушга бердим. Аммо у эрта вафот этди. Ҳозир икки неварам, учта чеварам бор. Урушдан кейин тикувчилик корхонасида ишладим, далада пахта тердим (намунали меҳнатим учун менга ҳам бир қатор орден ва меддаллар беришган). Кейин магазинда фаррош бўлиб ишлаб, пенсияга чиқдим. Ҳозир Жарариқ маҳалласидаги ҳовлимизда неварам Лайлонинг оиласи билан тураман.

    Бир неча йил олдин эчкимиз бор эди. Қўшни «ҳиди чиқади» деб, участка нозирига айтган экан, сотишга мажбур бўлдик. Мана томорқамизда қанча ўтлар ўсиб ётибди... Қўй ёки эчки бўлганда боқардим. Тоза қарардим...

    —Ота-онангиз сизга қандай тарбия беришган?

    — Чақимчилик — энг ёмон одат. Яхшилик, сахийлик энг яхши фазилат дейишарди улар доим. Ота-онам бизга инсонларни севишни, ҳурмат қилишни ўргатишди. Отам: «Ҳеч қачон бировга ёмонлик қилманглар, дуо қилинг, дуосини олинг. Бировга ёмонлик қилсангиз, Худо китобига ёзиб қўяди. Кейин сизга ҳам бошқалардан ёмонлик қайтади» дер эди.  Шукур ҳозир кимдир сафарга кетадиган бўлса, «мени дуо қилинг» деб олдимга келади. Журналистлар ҳам кўп келишади. Ҳаммани дуо қиламан.

    —Шомаҳмудовлар оиласи ҳақидаги «Сен етим эмассан» фильмини кўрганда нималарни ҳис қиласиз?

    —Шу кинони жуда яхши ишлашган. Ижодкорларга катта раҳмат! Ҳар сафар кўрганда болалик хотираларим, отам, онам, укаларим эсимга тушади. Аммо бир-иккита эътирозларим ҳам бор. Фильмда Баҳри онам ёмғир остида нонга бориб келган жойини кўрсам юрагим эзилиб кетади. Бу бадиийлаштирилган фильм-да... Биз унинг бунақа ёмғирда кўчага чиқиб кетишига ҳечам йўл қўймасдик. Ўзингиз ўйланг, шунча болалар туриб, ёмғир-қорда Она нонга бориб келадими?!Бундан ташқари биз қора нон емасдик. Уруш пайти ҳам оқ нон еганмиз. Ўзимиз етиштирган буғдойдан онам оппоқ иссиқ нонлар ёпиб берарди. Маҳалламиздан ҳам фақат оқ нон келарди. Ҳалиям маҳалла қараб турмайди. Нима сўрасак ёрдам беради. Мен маҳалла қўмитасини доим дуо қиламан, умрларига барака берсин. Умуман ўзбек халқининг меҳри чегара билмайди.Телевизорда чет элларда урушдан қочганларни, ҳатто болали оилаларни қабул қилмаётган мамлакатларни кўрсам ёқа ушлайман. Ўзбек халқи ўтган асрдаги урушда минглаб эвакуация қилинган одамларни ўз бағрига олган. Ўзи емай едирган, ичмай ичирган. Нега бошқалар ҳам шундай бўлолмайди?!

    Оиламиз шарафига қўйилган ёдгорликнинг яна ўз жойига келтирилганидан жуда хурсанд бўлдим. Президентимизга катта раҳмат. Халқлар ва миллатлараро дўстлик ришталарини мустаҳкамлаш бўйича хайрли ишлар қиляпти. Илоҳим уни яратганнинг ўзи қўлласин, умридан барака топсин!

    08.06.2018, 14:13   Изоҳ (0)   37109
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бутунжаҳон жарроҳ-онкологлар федерациясининг (WFSOS) 11 нафар аъзоси Самарқандга ташриф буюрди

    08.06.2018, 13:59

    Туркиянинг Бодрум шаҳрида Ўзбекистон фуқароси дарахтга осилган ҳолда топилди

    08.06.2018, 13:48

    Ўзбекистон Хитойга 3 000 тонна майиз ва 2 000 тонна ёнғоқ экспорт қилади

    08.06.2018, 13:36

    Бухоролик эркак рафиқасининг вафот этганини айтган шифокорни дўппослади

    08.06.2018, 13:24

    Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Норбоева Facebook’да шахсий саҳифасини очди

    08.06.2018, 13:00

    Бухорода бир гуруҳ «эшак ўғрилари» қўлга олинди

    08.06.2018, 12:36
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди


    Жаҳон банки Ўзбекистонда электр таъминотини яхшилаш учун 100 млн доллар ажратди


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Зеленский Россия урушни тугатиш учун “нореал” шартлар қўяётганини айтди

    Дунё | 18 май, 23:55

    Россиядаги колониядан туннел қазиб қочган 5 нафар ўзбекистонликка ҳукм ўқилди

    Ўзбекистон | 18 май, 23:25

    Суперлига. “Пахтакор” йирик ҳисобда ғалаба қозонди

    Спорт | 18 май, 23:15

    Дунёда 300 млн одам очликдан ўлиши мумкин

    Дунё | 18 май, 23:00

    Суперлига. “Хоразм” “Машъал”ни йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 18 май, 22:18

    Видео: 105 яшар отахонни ҳаж сафарига кузатаётган Наманган ҳокими

    Ўзбекистон | 18 май, 22:17
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.