• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.32
    • RUB161.89
    • EUR14822.1
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Жанубий Кореяда таҳсил олаётган наманганлик йигит хорижда ўқиш талабгорлари учун онлайн имтиҳон тизимини таклиф қилди

    Наманган вилоятининг Норин туманида туғилиб-ўсган Азизбек Йўлдошев ҳозирда Жанубий Кореядаги Сежонг университетининг давлат бошқаруви йўналишида 3-босқичда таҳсил олмоқда. У ЎзА саҳифаларида талабаларни чет элда ўқитишни моддий таъминлаш юзасидан фикрларини билдирди.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    — Мамлакатда кўпгина соҳаларда малакали кадрлар етишмовчилиги яққол кўзга ташланмоқда. Бунинг сабаблари турлича: айрим билимга чанқоқ ёшларнинг интилиши ва изланишига ундаги моддий имкониятнинг етарли эмаслиги тўсқинлик қилади.

    Маълумки, ривожланган давлатларда олий таълимни ривожлантириш учун талабаларга махсус грантлар ажратилади. Бу усул ўзини тўла оқламоқда ҳам. Демак, бизни ҳам ривожланган давлатлар тажрибасини амалда қўллашимиз вақти келди.

    Шу боис талабаларни бакалаврдан кейинги таълимда магистр ва фан докторлик даражасига эга бўлишлари, илмий салоҳиятларини оширишлари учун чет эл университетларида ўқитишнинг молиявий қўллаб-қувватлаш лойиҳасини таклиф этаман.

    Лойиҳани амалга ошириш учун энг аввало, соҳа ва тармоқлар бўйича квоталарни белгилаб олиш зарур. Бунда соҳадаги илмий ва малакавий кадрлар етишмовчилиги ва уларга бўлган талабни эътиборга олиш керак.

    Соҳалар бўйича чет элда магистр ва докторликка ўқишни истайдиган талабгор талабаларни танлаб олишда онлайн имтиҳон тизимини яратиш ва бу имтиҳонда инсон аралашувини бекор қилиш керак. Имтиҳонларни эса икки босқичда — ёз ва қиш ойларида ўтказилиши мақсадга мувофиқ. Чунки чет элларда қабул жараёни йилда икки марта — баҳор ва куз ойларида амалга оширилади. Ёзда грант ютган талаба баҳорги семестр, қишда грант ютган талаба баҳорги семестрдан бошлаб ўқий бошлайди.

    Соҳалар бўйича чет эл олий ўқув юртларини танлаб олиш ва улар билан шартнома белгилаш ҳам ушбу лойиҳанинг энг муҳим талабларидан бири. Агар талабанинг хоҳиш-истагига қараб олий ўқув юртлари белгиланса, ҳар бир университетнинг шартнома тўлови турлича бўлганлиги сабабли бу ерда нохолислик ва нотенглик ҳолати юзага келиши мумкин.

    Талабаларни чет элда ўқитишни молиявий жиҳатдан таъминлаш учун фонд ташкил этилади ва ушбу фонд маблағлари ихтиёрий равишда фондга аъзо бўлган оилалар томонидан қопланади. Бунда оилаларни мажбурий тўлов қилишга ундамаслик, фонд учун ойлик тўлов суммасини олдиндан белгилаш, фондга аъзо оилалар учун имтиёзлар бериш лозим. Шуни ҳам унутмаслик керакки, фондга аъзо оилалар фарзандлари учун «Фонд грантлари» ажратилиши ва улар ўқишни тугатиб, Ўзбекистонга қайтиб келганида мутахассислиги бўйича ишга жойлаштириш таъминланиши зарур.

    Фонд маблағларини қабул қилишда ҳар бир оила учун махсус ҳисоб рақам яратиш ёки банк карталари ҳисобидан «Фонд учун» белгиланган санада ечиб олинадиган автоматик тўлов тизимини яратиш, оила фарзандлари учун фонд грантини ажратишда иқтисодий прогноз асосида грант олиш учун талаб этиладиган йилни белгилаш ҳам талаб этилади. Бундан мақсад пул йиғиш эмас, балки талабанинг ҳақиқатдан ҳам чет элда ўқиши учун моддий асос бўлишига эришиш.

    Фонд грантига эга бўлиш учун талаб этиладиган ҳужжатлар сонини оширмаслик керак. Талабанинг фуқаролик паспорти, ўқишга кирганлиги тўғрисида маълумотнома ва тўлов шартнома суммасини тасдиқловчи ҳужжатларнинг ўзигина етарли.

    Мазкур лойиҳани амалга ошириш учун икки хил грант турини таклиф этиш мумкин. Булар — контракт пули учун грант ва чет элда яшаш учун грант. Чунки тўлиқ грант асосида қабул қилинган талабаларга контракт пулини тўлаш шарт эмас, шунинг учун улар чет элда яшаш учун грантга ариза топширишлари мумкин.

    Шуни ҳам эътиборда тутиш керакки, фонд маблағлари эвазига чет элда магистрлик ва докторлик илмий даражасини олган талаба ўқишни битирганидан сўнг мажбурий 5 йил давомида Ўзбекистонда ишлаб бериши керак ва бу қонун лойиҳасига киритилиши лозим. Акс ҳолда талабанинг грант фондидан у учун ажратилган пулни қайтариши шарт эканлиги шартнома талабларида акс этмоғи керак.

    07.06.2018, 19:55   Изоҳ (0)   25175
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фарғонада Ёшлар иттифоқи босқинчилик қилган 4 нафар жиноятчини кафилликка олди

    07.06.2018, 18:00

    Мудофаа ва Ички ишлар вазирлиги ҳарбийларининг оилалари ўртасида биринчи маротаба танлов ўтказилди (фото+видео)

    07.06.2018, 17:28

    Нукусда жасади топилган аёлни ўлдирган шахс ушланди

    07.06.2018, 16:56

    Стокгольмда теракт содир этган Раҳмат Оқилов умрбод қамоқ жазосига маҳкум этилди

    07.06.2018, 16:54

    Жиззахда 2018 йилда МИБ ва солиқ қўмитаси томонидан 47 миллиард сўмдан ортиқ маблағ ундирилди

    07.06.2018, 16:50

    «Ўзбекистон почтаси» АЖ акциядорлари россиялик Евгений Биргерни бош директор лавозимига тайинлади

    07.06.2018, 16:48
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    CAEx Мебел & Деcор 2025 кўргазмаси 13-15 сентябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтади


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Чиройли давлат рақами ва 1 йиллик транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғуртасига эга HAVAL


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    Kapitalbank Top Employers Institute талқини бўйича Ўзбекистоннинг энг яхши иш берувчиси мақомини яна бир бор тасдиқлади


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 

     

    Тавсия этамиз

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Латвия давлат хизматчиларининг Россия ва Беларусияга боришини тақиқлади

    Дунё | 10 июл, 00:05

    Озарбайжон ва Россия ўртасидаги можаро: нега бу икки томонлама зиддият Марказий Осиёда акс-садо бермоқда?

    Дунё | 9 июл, 23:45

    Жозе Моуриньо собиқ шогирдини “Фенербаҳче”га олиб келмоқчи

    Спорт | 9 июл, 23:30

    “Икки марта кўрган инсонимга турмушга чиққанман”. Шаҳзода Муҳаммедова оиласи, фарзандлари ва бизнеси ҳақида гапирди

    Шоу-бизнес | 9 июл, 23:25

    Тошкент 20 йилдан кейин қай кўринишда бўлади? Президентга янги режа тақдим этилди

    Ўзбекистон | 9 июл, 22:50

    The Guardian: Грок сунъий интеллекти нацистга айланди ва ўзини МехаГитлер деб атади

    Дунё | 9 июл, 22:45

    Ўзбекистонга гўшт импорти кескин кўпайди

    Ўзбекистон | 9 июл, 22:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.