Шу йил май ойида ижтимоий тармоқларда «Ўзбекистонда ҳайдовчи ЙҲХБ ходими ва турмуш ўртоғини калтаклади» мазмунидаги видео тарқалганди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.
ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан олинган маълумотга кўра, Қонликўл тумани ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи инспектори, кичик сержант О.Бегжанов 2017 йил 22 май куни соат 20:30 атрофида А-380 «Ғузор—Бухоро—Нукус—Бейнеу» автомобиль йўлида хизмат олиб бораётганда қарама-қарши йўлдан ҳаракатланиб келаётган Nexia русумли автомашинани тўхтатади. Ҳайдовчи А.Утемуратовдан тегишли ҳужжатларини сўраганида, ҳайдовчи ҳеч қандай ҳужжат кўрсата олмайди.
Инспектор машинани вақтинчалик жарима майдонига қўймоқчи бўлганида ҳайдовчи унинг қонуний талабига бўйсунмасдан қўпол муносабатда бўлиб, ходимнинг хизмат кийимидан ушлаб, йўлнинг пастки қисмига итариб юборади.
Ҳолат юзасидан 2017 йилнинг 15 ноябрь куни бўлиб ўтган Қонликўл туман жиноят ишлар бўйича суди ҳукмига кўра, судланувчи Утемуратов Азамат Ерназар ўғли Жиноят кодексининг 219-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этганлиги учун айбдор деб топилиб, унга нисбатан 360 соат мажбурий жамоатчилик иши жазоси тайинланган.
https://youtu.be/5iT8z9qFeNg
Изоҳ (0)