31 май, пайшанба куни Тошкент вилояти Зангиота тумани Эшонгузар қўрғони Ойбек маҳалласида Ш. Акбаров ва ундан март ойида қарз олиб қайтармаган И. Ҳакимов ўртасида жанжал келиб чиққан, деб Тошкент вилояти ИИБ матбуот хизмати «Дарё»га хабар берди.
Ш. Акбаров И. Ҳакимовни қорин соҳасига пичоқ билан уриб жароҳат етказган. Натижада Ҳакимов касалхонага ётқизилган. И. Ҳакимовнинг қорин бўшлиғини тешиб кирган пичоқ кўндаланг ичакни жароҳатлагани аниқланган.
Ҳодиса жойидан ошхона пичоғи, жабрланувчининг эгнидаги кийимлари ва қонга ўхшаш доғлардан намуна олинган.
Жароҳатни етказган Ш. Акбаров Жиззах вилоятида яшайди, 1976 йилда туғилган, ҳозирда ёлланма ишчилик қилади. Акбаров муқаддам судланмаган ва профилактик ҳисобда турмаган.
Зангиота туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан 2018 йил 1 июнь куни Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳ (0)