Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Интеллектуал мулк агентлигида бўлиб ўтган очиқ ҳайъат йиғилишида «Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида»ги қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг соҳа бўйича тақдим этаётган хизмат ва воситаларидан фойдаланиш, муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар соҳасидаги тортишувлар бўйича медиация (яраштирув) институтини жорий этиш масалалари муҳокама этилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Фото: «Ўзбекистон овози»

Фото: «Ўзбекистон овози»

Агентлик бош директори А. Файзуллаев ва бошқалар мамлакатда рўй бераётган ўзгаришлар ва амалга оширилаётган ислоҳотлар Интеллектуал мулк агентлиги фаолиятини такомиллаштириш ҳамда бу борада мавжуд муаммоларни ҳал этиш талабларини қўяётганини таъкидлади.

Ўзбекистон Республикасининг «Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида»ги қонуни 2001 йилда қабул қилинган. Мазкур қонун билан иш юритиш жараёнида вужудга келган муаммолар таҳлили ва халқаро қонунчилик нормаларининг ўрганилишига мувофиқ, йиғилишда амалдаги қонуннинг 4, 7, 8, 10, 24, 25, 27, 30 ва 32-моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш таклифи муҳокама қилинди.

Шунингдек, «Медиация тўғрисида»ги қонуни лойиҳаси кўриб чиқилаётгани, муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар соҳасида медиация жараёнининг амалиётдаги ўрни ҳақида ҳам батафсил тушунчалар берилди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Совуқ урушни бошлаган Черчилл, Чехиядаги шифохонада оммавий қотиллик ва Чили диктатори Пиночетнинг ўлими. Кун хронологиясида 10 декабрь
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида 10 декабрь ёғингарчиликсиз ўтади
Дунё
«Дарё» кундалигида 9 декабрда содир бўлган энг муҳим воқеалар