«Менинг фикрим» жамоавий мурожаатлар порталига Ўзбекистонда узоқ муддат қўриқланадиган автомобиль тураргоҳлари тармоғини ташкил қилиш таклифи пайдо бўлди, деб ёзади «Nuz.uz».
Бундай тураргоҳлар хизмат сафарларига ва сайёҳлик сафарларига отланган ўзбекистонликлар учун мўлжалланган. Машинани узоқ муддатли пулли тураргоҳда тўрт ҳафтагача бўлган муддатга қолдириш мумкин бўлиши кўзда тутилган.
Автотураргоҳларни пойтахтдаги халқаро аэропорт ва темир йўл вокзаллари яқинида, шунингдек, Қозоғистон ва Тожикистон билан давлат чегараларини кесиб ўтиш пунктларида ўрнатиш таклиф қилинмоқда. Сервис ўзбекистонлик автомобиль эгаларига қўшимча қулайликлар яратади ва улар мамлакатда йўқ вақтида машинанинг бут сақланишини таъминлайди, дейилади мурожаатда.
Изоҳ (0)