Андижон вилоятида яшовчи Д.М. Lacetti машинасини Фарғона вилоятининг Бувайда тумани ҳудудидан ўтувчи «Тошкент—Андижон» йўлида ҳайдаб кетаётганда 4 нафар номаълум шахс давлат рақам белгилари бўлмаган оқ рангли Lacetti автомобилида йўлини тўсиб, тўхтатади. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Улар Д.М. ва унинг йўловчиларини машинадан тушириб, автомобилни номаълум томонга ҳайдаб қочди.
Олиб қочилган машина Олтиариқ тумани, Қизилтепа қишлоғи ҳудудидан ойналари синган ҳолда топилди. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни муқаддам судланган шахслар — Андижон туманида яшовчи Р. Х., Б. Х. ҳамда Андижон шаҳрида яшовчи Ф.Б. ва Ж.А. содир этганликлари аниқланиб, ушланди.
Изоҳ (0)