2018 йил 2 июнь куни соат 06:30 атрофида ҳайдовчи А.Бердиев «Аҳрор Якубович» МЧЖга тегишли Isuzu юк машинасини Тошкент вилояти, Бўка тумани, Самарқанд маҳалласидан ўтган «Оҳангарон—Бўка—Гулистон» автомобиль йўлининг 71-километрида бошқариб кетаётганда унинг йўналишида ҳаракатланиб, йўналишини чап томонга ўзгартираётган С.Раҳматов бошқарувидаги Damas автомобилининг ён қисмига уриб, тўқнашув содир этди. Бу ҳақда «Дарё»га Тошкент вилоят ИИБ матбуот хизмати маълум қилди.
Содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Damas йўловчиларидан бир киши воқеа жойида ҳалок бўлди. 3 киши Бўка туман марказий шифохонасининг жонлантириш бўлимида ҳаётдан кўз юмди.
С.Раҳматов ва яна 4 нафар йўловчи турли даражада жароҳат олиб, шифохонага ётқизилди. Damas машинасидаги ҳалок бўлган ва яраланган йўловчиларнинг барчаси аёллар бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан 266-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)