Ўзбекистонда атом электр станцияси қурилиши маҳаллий корхоналар учун қўшимча буюртмалар беради ва минглаб ишчи ўринлари яратади. Бу ҳақда «Росатом» корпорацияси директори Алексей Лихачёв маълум қилди, дея хабар беради Sputnik.
«Мазкур лойиҳанинг иқтисодий ҳисоб-китоблари, натижалари бор. Бу 2,5 гигаватт электр генерацияси. Бу ўзбек корхоналарида буюртмларнинг жойлаштирилиши. Бу ушбу соҳа учун юзлаб, кейинчалик минглаб ёш мутахассисларнинг тайёрланиши. АЭС қурилиши одамларнинг турмуш тарзи сифатини оширади. Давлатга тўланадиган миллиардлаб солиқни ҳам эътибордан қочирмаслик керак», — деди Лихачёв.
«Росатом» корпорацияси директори лойиҳани амалга оширишнинг юқори даражасини ҳам қайд этиб ўтди.
«Биз атом электр станциясини биргаликда бунёд этамиз. Худди ўзимиз учун қургандек қурамиз», — таъкидлади «Росатом» директори.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Ўзбекистондаги биринчи АЭС Навоий вилоятида қурилиши мумкинлиги билдирилганди.
Изоҳ (0)