9 июнь куни Хитойда ўтадиган ШҲТ давлат раҳбарлари кенгаши мажлиси саммити доирасида Россия раҳбари Владимир Путин Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Владимир Путиннинг бошқа давлатлар раҳбарлари билан ҳам учрашувлари назарда тутилган.
«Ўзбекистон Президенти (Шавкат) Мирзиёев, Тожикистон Президенти (Эмомали) Раҳмон, Эрон Президенти (Ҳасан) Руҳоний, Покистон Президенти (Мамнун) Ҳусайн билан учрашувларни режалаштирмоқдамиз», — маълум қилди Путиннинг ёрдамчиси Юрий Ушаков журналистлар билан мулоқот чоғида.
Изоҳ (0)