Навоий вилоятининг Қизилтепа туманида 2 июнь куни 2 кишининг ўлимига сабаб бўлган ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Шу куни О. Т. Matiz машинасини «Когон—Янгиқўрғон» йўлининг 50-километрида ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни уддалай олмай, йўл четидаги бетон тўсиққа бориб урилди.
Ҳодиса оқибатида ҳайдовчи О.Т. ва унинг йўловчиси жароҳат олиб, касалхонага келтирилганларида ҳаётдан кўз юмди.
Изоҳ (0)