Венесуэла пойтахти Каракас шаҳридаги 53 та станцияда чипталар тугаб қолган вақтда кириш турникетларини йўловчиларнинг бепул ўтиши учун очиб қўйиш тўғрисида топшириқ берилган. Бу ҳақда TJournal хабар берди.
Венесуэлада сайловлар вақтида ноҳақликларга йўл қўйилгани сабабли мамлакатга нисбатан санкциялар жорий қилинган. Шунинг учун, мамлакат ҳозирда қоғоз сотиб ололмайди.
Аслида аксарият станциялар қоғоз етишмовчилиги сабабли май ойининг ўрталаридан бошлаб йўловчиларга бепул хизмат кўрсатиб келган, бироқ ҳукумат бу ахборотни сир тутган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Венесуэла президенти оппозицияни мамлакатдаги босма матбуотга қоғоз етишмаслигида айблаган.
Изоҳ (0)