Британиянинг Манчестер шаҳрида, «Траффорд боғи» ҳудудида автомобилнинг пиёдалар устига бостириб бориши оқибатида 5 киши яраланди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Manchester Evening News нашрига кўра, жабрланганлар жидддий жароҳат олган.
Машина ҳайдовчиси воқеа жойидан яширинди. Ҳозирда полиция уни қидириш билан шуғулланмоқда.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳозирча мазкур ҳодисани теракт сифатида талқин қилмади
Изоҳ (0)