30 май, чоршанба куни Детройтда маҳаллий Tigers ва Los-Angelos angels жамоалари ўртасида Бейсбол асосий лигаси (Major League Baseball) чемпионатининг ўйини бўлиб ўтди, деб ёзмоқда TJournal.
Ўйин вақтида стадионга Канада ғози учиб кирди. Арена ходимлари қушни тутишга ҳаракат қилди, бироқ бунинг уддасидан чиқиша олмаган. Қарсаклар остида стадиондан учиб чиқиб кетмоқчи бўлган ғоз кутилмаганда таблога урилиб кетди.
Воқеа жонли эфирда кўрсатилди, ғознинг саргузаштлари эса шарҳловчилар эътиборида бўлди.
Кейинроқ қушнинг соғ экани ҳамда ўйин ишқибозлари унга озодликка чиқишга ёрдам бергани эълон қилинди.
Изоҳ (0)