Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Андижон вилояти Балиқчи туманидаги маҳаллаларда ва оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитни ўрганиш ҳамда аниқланган муаммоларни бартараф этишга кўмаклашиш бўйича ташкил этилган Республика ишчи гуруҳи 29 майдан бошлаб 65 та маҳаллани ўрганиш ишларини олиб бормоқда, деб ёзади ЎзА.

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА

Жумладан, Республика 5-ишчи гуруҳи биринчи куни «Ўлмас» маҳалласидаги ижтимоий-маънавий муҳит ҳолатини ўрганди. Маҳаллада 2331 нафар аҳоли ва 435 та хонадон бўлиб, 86 нафар узоқ муддатга хорижга чиқиб кетганлар мавжуд.

Табиий газ қувури «Ўлмас» маҳалласига келмаган. Ўрганишлар чоғида 89 та хонадонга суюлтирилган газ баллонларига эҳтиёж борлиги, 21 нафар фуқаро банк кредитларини олиш истагини билдирди.

– 1999 йилда бу ердаги янги уйларга кўчиб чиққанмиз, — дейди «Ўлмас» МФЙ «Ҳаёт йўли» кўчаси 73-уйда яшовчи Муаззам Мамараҳимова. – Ишчи гуруҳи киргач қатор муаммоларни ўртага қўйдик. Электр қишда бўлмайди, кучланиш жуда паст, симёғочлар эски, электр симлари эса эскириб кетган. Асосий истагим газ баллони бўлди. Тўғри, кичкина газ баллонимиз бор. Аммо уни имтиёзли нархда тўлдириб бериш учун қабул қилишмайди. Кўчадан 33 минг сўмга тўлдириб келаяпмиз, қўшимчасига йўл ҳақига 10 минг сўм бераяпмиз. Катта газ баллонлар бозорда 300 минг сотилмоқда. Бунга қурбимиз етмайди. Катта баллонларни ҳар бирини 18 мингдан маҳалла фуқаролар йиғини йиғиб, газ идораси орқали тўлдириб беради ва икки ойга етади. Оилада 5 та жонмиз. 3 та фарзандим бор. Қизимни чиқардим. Эрим Қозоғистон ва Россияга бориб келади. Аммо чет элнинг ҳам ҳақ бериши камайиб кетди. Май ойида 205 минг сўм топиб келди. Нима қилсак ҳам шу ерда қилишимиз керак. 12 сотихли еримга ҳозир картошка экиб қўйганмиз. Аммо кредит олиб «парник» қилмоқчи эдим. Шуни ҳам ишчи гуруҳига айтдим.

Муаммолар юзасидан «Йўл харитаси» тузилди ҳамда ижроси Ишчи гуруҳлари томонидан қатъий назоратга олинган ва жойида ҳал қилиш тамойили асосида ишланмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистон конларида захира камайиб бораётгани ортидан табиий газ қазиб чиқариш режаси бажарилмаяпти
Дунё
Тожикистон ва Қирғизистон фуқаролари ўртасида чегарада жанжал содир бўлди
Маҳаллий
Нукусда -16,2 даража совуқ қайд этилди